“Афросиёб” электропоезди чипталари нархи яна ошади

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 15 майидан бошлаб, "Афросиёб" электропоездлари учун чипталар нархи оширилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темирйўллари" компанияси матбуот хизмати хабар берди.

"Маълумки, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс вагонлари учун 40 фоизга ошади", дейилади хабарда.

Шу боисдан чипталарнинг янги нархлари қуйидагича бўлади: 

Тошкент – Бухоро (нархлар фақат бир томон учун)

  • VIP 890 минг сўм (ҳозир – 636 минг сўм)
  • Бизнес 600 минг сўм (462 минг сўм)
  • Эконом 403 минг сўм (336 минг сўм)

Тошкент – Қарши

  • VIP 747 минг сўм (534 минг сўм)
  • Бизнес 507 минг сўм (390 минг сўм)
  • Эконом 338 минг сўм (282 минг сўм)

Тошкент – Самарқанд

  • VIP 554 минг сўм (396 минг сўм)
  • Бизнес 358 минг сўм (276 минг сўм)
  • Эконом 244 минг сўм (204 минг сўм).

Мақола муаллифи

Теглар

Афросиёб нарх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made