“Любэ” гуруҳининг концертида маст одамлар жанжал кўтарди

Маданият-санъат

image

Россиянинг Кемерово шаҳрида бўлиб ўтган “Любэ” гуруҳининг концертида маст томошабинлар ўртасида муштлашув юз берди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди. 

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда россиялик хонанданинг концерти вақтида муштлашув юз бергани акс этган видеолар тарқалди. Маълум бўлишича, алкоголь таъсирида бўлган бир гуруҳ одамлар “Любэ” гуруҳининг концерти вақтида жанжал кўтарган. Хавфсизлик ходимлари 15 дақиқа деганда уларни залдан базўр олиб чиққан.  

Томошабинларнинг сўзларига кўра, гуруҳ раҳбари Расторгуев муштлашув вақтида саҳна ортига ўтиб кетган ва жанжал бостирилгандан сўнг, яна концертни давом эттирган.

"Николай дастлаб қўшиқ айтишни давом эттирмоқчи эди, лекин жанжал тинмаётганини кўрди ва хотиржамлик билан саҳна орқасига ўтиб кетди. Муштлашганлар олиб чиқилгач, томошабинлар Николайни қарсаклар билан чақирди ва у саҳнага қайтиб, қўшиқ айтишни давом эттирди. У кўплаб санъаткорлар каби довдираб қолмади. Бунинг учун унга ва жамоасига катта ҳурмат билдираман”, дейди томошабинлардан бири. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги “Ҳумо арена” саройида хонанда Jah Khalib`нинг концерт дастури чоғида томошабинлар орасида келишмовчилик юз берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал алкоголь концерт маст Любэ Расторгуев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made