... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Урганчда коллеж ўқувчиси онаси ва укасининг қотилига айланди


12:05, 06.02.2018 Жамият
 9 003

Айбланувчи онасига оғир жароҳат етказиб ўлдирган ва кейин укасининг ҳам қотилига айланган.

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежининг биринчи босқич ўқувчиси Оғабек Абдуллаев жорий йилнинг 31 январь куни онаси Гулнора Тўраева билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар бермоқда.
 
Айбланувчи Оғабек Абдуллаев ғишт бўлаги билан онасининг бош қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказади ва аёллар рўмоли билан бўғиб ўлдиради. 
 
Воқеа содир бўлган пайтда айбланувчининг шу уйда яшовчи ўгай укаси Азизбек Машарипов акасидан онасига тегмасликни ялиниб сўраган. Аммо Оғабек беш яшар Азизбекни ҳам аёллар рўмоли билан бўғиб ўлдириб, жиноят изини яшириш мақсадида жасадни жомадонга жойлаб, тунда уйнинг ертўласига тушириб қўяди.
 
Қўшниларнинг ҳушёрлиги ва огоҳлиги натижасида ушбу жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинади.
 
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, жиноятга алоқадор томонларнинг шахсига оид маълумотлар аниқланди.
 
Маълум бўлишича, Гулнора Тўраева икки марта никоҳсиз турмуш қуриб, ҳар турмушидан бир нафардан фарзандли бўлган.
 
Марҳума илгари судланган. Тайинли бир иш билан шуғулланмай, енгил-елпи ҳаёт кечиришга одатланган.
 
Носоғлом муҳит шаклланган оилада тарбияланган Оғабек ҳам 2017 йилнинг март ойида ўғирлик жиноятини содир этиб судланган.
 
Айбланувчи Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Урганч Оғабек Абдуллаев Азазбек Машарипов қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар