... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Умар Шамсиевдан “Надур, бу дунё” номли тарона премьераси


18:20, 12.10.2017 Шоу-бизнес
 2 770

Одатда шўх қўшиқлар яратишни хуш кўрувчи хонанда бу сафар ҳам анъанага содиқ қолди.

Дунёда муҳаббатни тараннум этмаган ижодкор бўлмаса керак. Айниқса, бу туйғу куз фаслида ижод аҳли учун янада ўзгача илҳом бағишлайди. Бу фаслни ўзининг севимли фаслларидан бири деб ҳисоблайдиган хонанда Умар Шамсиев ҳам мухлислари учун янги таронасини тақдим этди.
 
Қўшиқ номи “Надур, бу дунё”. Ҳа, номидан у сокин тарона бўлса керак, деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ, ундай эмас. Одатда шўх қўшиқлар яратишни хуш кўрувчи хонанда бу сафар ҳам анъанага содиқ қолди. 
 
Мазкур тарона мусиқаси Иқбол Муҳаммаджоновга, шеъри эса Нодир Аъзимовга тегишли. Қўшиққа мусиқий сайқални Рустам Тўлашев берган.
 
Хонанданинг айтишича, яқин кунларда қўшиққа клип суратга олишни ҳам режалаштирган. Умар Шамсиевнинг навбатдаги таронаси ҳам мухлислар қалбидан ўрин олади, деган ниятдамиз ва сайтимиз номидан ижодкорга омад тилаймиз.
 
“Надур, бу дунё?” деб номланган мазкур қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Умар Шамсиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!