Қозоғистонда газ баллони портлаб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 17 апрель куни Остона вақти билан эрталаб соат 5:00 атрофида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрининг иккинчи кичик туманида 2 қаватли турар-жой биносида дастлабки сабабларга кўра газ баллони ёнмай портлаши натижасида 12 хонадонли бинонинг кириш қисми қулаб тушди. Натижада 150 квадрат метр майдон зарарланган. Манғистау вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, уйнинг умумий майдони 600 квадрат метрни ташкил этган.

"NurKZ" ахборот агентлиги берган маълумотларга кўра, 17 киши тан жароҳати олиб, улардан 8 нафари касалхонага ётқизилган. Портлаш оқибатида 4 киши вафот этган.

Айни вақтда вайроналарни демонтаж қилиш ва жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш учун 50 дан ортиқ қутқарувчи ва кинологик гуруҳ, Манғистау вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 10 та бўлинмаси, тез тиббий ёрдам ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари жалб этилган.

Портлаш юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида тезкор штаб ташкил этилиб, ишонч телефони фаолияти йўлга қўйилгани хабар берилди.

Олмаота вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти расмий сайтида газ баллонлари билан ишлашда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ёдда тутиш кераклиги ҳамда газ баллонларини ошхона, квартиралар, турар-жой бинолари, чиқиш йўллари, чодирлар, ертўла ва балконларда сақламаслик ҳақида кўрсатма берилган.

Иброҳимжон Ғаффоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Портлаш Жанаўзен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг