Ўғлини калтаклаб, ўзи билан бирга кетишга мажбурлаган ота қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда ўзи билан яшашни хоҳламаган ўғлини калтаклаётган ота тасвирланган видео тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 23 март куни содир бўлган. Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган вояга етмаган Э.Я. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги тоғасига тегишли қурилиш моллари дўконида бўлган вақтида отаси М.Х. (1981 йилда туғилган) келиб, Э.Я. ни ўзи билан олиб кетишини айтган. Бироқ ўғли у билан кетишни хоҳламаслигини, отаси билан онасининг ўзаро жанжаллари сабаб улар билан бирга яшамаслигини маълум қилган. Отаси эса ўғлини зўрлик ишлатиб олиб кетмоқчи бўлган. 

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Ўрганиш давомида аниқланишича, бу оилада эр ва хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам равишда кузатилганлиги сабабли жорий йилнинг 2 февраль куни Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан М.Х. ни тазйиқ ҳаракатларини чеклаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи С.М. га ҳимоя ордери берилган. 

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар қонуний ҳал этилиши учун Жиноят ишлари бўйича судга юборилган.

Кеча, 27 апрель куни М.Х. суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 185- (2) моддалари (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) бўйича айбдор деб топилиб, унга 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўғлини қўшни болани уришга мажбурлаган отага нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари – 3 миллион 400 минг сўм жарима жазоси тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ота ўғил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made