Хорижда вафот этаётган ўзбекистонликлар: Прокуратура нега жим?
Интервью
−
14 Февраль 2020
14065Маълумки, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида мамлакатнинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан Миллий Миллат Мажлиси депутати Ширин Уналнинг хонадонида ишлаб келаётган ўзбекистонлик Нодира Қодирова вафот этди. Дастлаб тарқатилган маълумотларда, Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилгани, депутатнинг уйида турган тўппонча билан ўзини отиб қўйгани айтилди. Кейинроқ, унинг акаси Муҳаммадали Қодиров синглиси ўз жонига қасд қилмагани, аксинча, қотиллик қурбони бўлгани ва буни исботлашини маълум қилди.
Ҳар не бўлганда ҳам, Туркия Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича холисона текширув ўтказиб, аллақачон дастлабки натижаларни эълон қилиши керак эди. Орадан 5 ой ўтди ҳам, прокуратуранинг баёнотидан дарак йўқ. Аксинча, иш кун сайин унутилиб бораётгандек.
QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова билан бўлиб ўтган суҳбатда айнан шу воқеани эслади. Нодира Қодирова ва дунёнинг турли бурчакларида вафот этаётган ўзбекистонликлар бўйича Бош прокуратура нима учун хорижий мамлакатлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик ўрнатмаяпти? Ўзбекистонликлар чет элда шунчаки ўлиб кетаверадими?
Суҳбат шундай кечган:
Қамариддин Шайхов: — Прокуратура органларининг халқаро ҳамжамият, жумладан жиноят ишлари масаласида бошқа мамлакатлар прокуратуралари билан ҳамкорлиги йўқ. Мисол қилиб айтадиган бўлсак, ўзбекистонлик 23 яшар Нодира Қодирова Туркиянинг Анқара шаҳрида депутатнинг уйида ҳалок бўлди. Унинг вафоти сабаблари ҳали номаълум. Бир тарафдан ўз жонига қайд қилган деган тахминлар бор, иккинчи тарафдан қотиллик. Ўзбек прокуратураси бу масалада ҳали ҳам жим турибди. Нима учун сўров жўнатилмади?
Светлана Ортиқова: — Сўров жўнатишдан олдин икки давлат прокуратураларининг ўртасида шартнома тузилиши керак.
Қ.Ш.: — Демак, йўқ. Асос йўқ чунки...
С.О.: — Демак, ишлаш керак.
Қ.Ш.: — 2 миллион фуқароларимиз ташқарида, ахир...
С.О.: — Ишлаяпмиз. Қанча давлатлар билан икки томонлама муносабатлар тикланди. Қанча фуқароларга ёрдам берилди. Нимагадир мухбирлар шу ҳақда гапирмайди. Битта фактни олиб, “мана, прокуратура ишламайди”, дейди. Бунга умуман қаршиман. Келинг, қарс икки қўлдан чиқишини унутмайлик. Ҳам яхши ишлар бор, ҳам ёмон. Сиз билан бизнинг вазифамиз калбий амалиётни камайтириш, салбий амалиётни камайтириш орқали инсоннинг ҳуқуқ-манфаатини ҳимоя қилиш. Вазифа қилиб белгилайлик ўзимизга, мана кўрасиз, яхши бўлади.
Мазкур суҳбатда Светлана Ортиқова билан қуйидаги мавзуларда гаплашилган. Жумладан:
• Прокуратура органларидаги порахўрлик;
• 2005 йилда юз берган Андижон воқеаларида қуролланган ҳарбийлар тинч аҳолига ўқ узгани;
• Судлардаги ноҳақликлар ва судьяларни лавозимга тайинлашдаги иштироки;
• Ҳамон икки хонали квартирада яшаши;
• Сенатнинг қўмита раиси лавозимига тайинланганида йиғилишга Mercedes'да, аммо қизининг кофтаси, синглисининг костюмида оч боргани, уйи ёниб кетгани;
• Куч ишлатар тузилмалар ўртасида лидерлик ва авторитетга бўлган интилиш;
• Порахўрликда айбланган собиқ Бош прокурорлар;
• Аввалги даврда тили боғлиқ бўлгани;
• Мамлакатда жиноятчиликни яшириш ҳолатлари.
Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси