... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲларнинг видеолари эълон қилинди


16:09, 29.07.2016 Технология
 23 884

Сиз тасвирларда кўрадиган автоҳалокатлар Нью Йорк ёки Пекинда эмас, ўзимининг Тошкент кўчаларида содир бўлган. Эътиборлиси ҳайдовчилар қоидаларга амал қилмай, светофорнинг қизиил чироғига бепарволик билан қараган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали ёзиб олинган мудҳиш ЙТҲларнинг видеоларини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Бугун, 29 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали 2016 йилнинг баҳор-ёз ойларида содир бўлган мудҳиш ЙТҲларнинг видеолари тарқалди. Мазкур видеолар ҳам Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали ёзиб олинган.
 
Эътиборли жиҳати шундаки, ЙТҲларнинг асосий қисми ҳайдовчиларнинг светофорнинг қизил чироғига бўнсунмай ҳаракатда давом этиши сабаб келиб чиққан.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг берган маълумотларига қараганда, бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 120та чорраҳага кузатув камералари ўрнатилган. Улар кун-у тун йўллардаги қоидабузарликларни қайд этиб бормоқда.

Теглар:ЙТҲ ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!