Ҳиндистонда июнгача давом этадиган сайловларнинг иккинчи босқичи бошланди

Олам

image

Ҳиндистонда бугун, 26 апрель куни парламент сайловларининг иккинчи босқичида овоз бериш бошланди. Унда 160 миллионгача киши овоз бериши мумкин. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да (Тошкент вақти билан 06:30) иш бошлади.

Ҳиндистонда сайловлар анъанавий тарзда бир неча босқичда ўтказилади, чунки сайловчилар сони кўп, сайлов идоралари ходимлари ва овоз бериш машиналарини жойлаштириш имконияти чекланган ва айрим ҳудудларга кириш имкони йўқ. Овоз беришнинг биринчи куни 19 апрель куни муҳим воқеа-ҳодисаларсиз ўтди. 1 июнга қадар яна бешта босқич бўлади.

Бугун сайловлар 13 штат ва иттифоқ ҳудудида бўлиб ўтмоқда, 543 депутат ўтирган парламент қуйи палатасидаги 88 ўрин тақдири ҳал қилинмоқда. Марказий сайлов комиссиясининг таъкидлашича, бугун мамлакатда об-ҳаво “нормал чегаралар ичида бўлиши кутилмоқда, шунинг учун сайловчилар бемалол овоз беришлари мумкин”. Бироқ бир қатор ҳудудларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40 даражадан ошиши кутилаётгани сабабли сайлов участкаларида жазирамага қарши махсус чоралар кўрилади.

Сайлов комиссиялари ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатланиши учун 3 та вертолёт, 4 та махсус поезд, 80 мингга яқин автомашинадан фойдаланилади. Овоз бериш 18:00 (Тошкент вақти билан 17:30)гача давом этади.

Овоз беришнинг барча босқичлари натижалари бўйича овозларни санаб чиқиш 4 июнгача якунланиши керак. Мамлакатда жами 968,6 миллион киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Бош вазир Нарендра Модининг ҳукмрон коалицияси учинчи муддатга сайланмоқчи. Унга 28 та миллий ва минтақавий партияларни бирлаштирган I.N.D.I.A мухолифат альянси қаршилик қилмоқда, унинг асосий кучи Ҳиндистон Миллий Конгрессидир. Сайловлар олдидан ўтказилган сўровлар ҳукмрон коалициянинг ғалаба қозониш эҳтимоли юқори эканлигини кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made