Британия сайловлари: консерваторлар йирик мағлубиятга учради

Олам

image

Буюк Британияда маҳаллий сайловларнинг дастлабки натижалари маҳаллий кенгашларда ҳукмрон Консерватив партиядан вакиллар сони қисқарганидан далолат беради. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

2 май куни Англия ва Уэльс халқи тўрт йиллик муддатга муниципалитетлар раҳбарлари, шаҳар кенгашлари ва полиция комиссарларини аниқлаш учун овоз берди. 107 та округда бўлиб ўтган овоз бериш натижалари 102 та шаҳар кенгашида эълон қилинди.

Шундай қилиб, биринчи сайлов натижалари шуни кўрсатадики, мухолифатдаги Лейбористлар партияси муниципал кенгашлар аъзолари сонини 1026 нафарга оширди ва 173 янги ўринни қўлга киритди. Ҳукмрон Консерватив партия 448 ўринни йўқотди ва муниципал кенгашлар аъзолари сонини 479 тага қисқартирди.

Либерал-демократлар 101, мустақил номзодлар 92 ва “Яшиллар” 65 янги ўринга эга бўлди.

Англияда собиқ консерватив депутат Скотт Бентон истеъфога чиққанидан сўнг, маҳаллий сайловларда Жанубий Блекпул учун янги депутат ҳам сайланди. Асосий мухолифатдаги Лейбористлар партиясидан номзод Крис Уэбб оралиқ сайловларда ғалаба қозонди.

Яқин 4 йил давомида Британия пойтахтини бошқарадиган Лондон мэри яқинда эълон қилинади.

Кўпгина муниципалитетларда овозларни санаш давом этмоқда. Якуний натижалар эртага, 5 май куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Сайловда Англия ва Уэльсдаги 39 нафар полиция ва жиноят комиссарлари ҳам аниқланади.

Ушбу маҳаллий сайловлар қонун бўйича 2025 йил 28 январгача ўтказилиши керак бўлган навбатдаги умумий сайлов олдидан партиялар учун муҳим пойга ҳисобланади. Айни пайтда Буюк Британия Бош вазири, консерватор Риши Сунак 2 май куни бўлиб ўтган сайловларнинг қисман натижаларига изоҳ берар экан, маҳаллий сайлов натижаларидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made