Тошкентда Tracker катта тезликда “гармошка” автобусга келиб урилди

3-саҳифа

image

Бугун, 29 февраль куни Тошкент шаҳрида King Long русумли автобус ва Tracker автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 06:45 ларда 63-сонли йўналишдаги King Long русумли автобус АШБ томон ҳаракатланаётган вақтда Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон кўчаси чоррахасидан қайрилиб олиш вақтида унга қарама-қарши йўналишдан Tracker келиб урилган. 

Енгил автомобиль юқори — 197 километр/соат тезликда ҳаракатланаётган бўлган. У автобус ўрта шина қисмига келиб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган. Tracker ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент автобус Tracker

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг