Тошкентда икки нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Яна бири қидириляпти

3-саҳифа

image

Тошкентда жуда кўп миқдорда товламачиликда гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, пойтахт ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида икки нафар шахс ушланган. Улар: 

  • 1976 йилда туғилган Хайрулла Юлдашев (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик);
  • 1987 йилда туғилган Улуғбек Мирзаҳмедов (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик).

Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган 1981 йилда туғилган Ровшан Бадалбаев (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми — жуда кўп миқдорда товламачилик) қидирилмоқда. Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 
    

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича, шунингдек, қидирувдаги шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 Telegram рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади ИИББнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қидирувга берилган шахс Фарғонада ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув қамоқ Товламачилик жиноий гуруҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made