Инсон аъзоларини чет элга сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ ушланди

Олам

image

Қирғизистонда инсон аъзоларини хорижга ноқонуний сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари  қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Махсус хизматларнинг маълумотларига кўра, инсон органлари савдоси каналининг асосий ташкилотчилари буйрак трансплантацияси учун хорижий клиникалардан катта миқдордаги (80 минг долларгача) пул тўлашга тайёр бўлган беморларни қидиришни йўлга қўйган.

"Шунингдек, улар фирибгарлик йўли билан ички аъзоларини сотишга кўндирилган донорларни топган. Донорлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг аҳволидан қатъи назар, ҳар доим ижобий хулоса чиқарилган. Шундан сўнг ташкилотчилар бемор билан муносабатлари ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, операция ўтказиладиган клиникага топширган. Кейин улар донорларни Қирғизистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетган", дейилади тергов маълумотларида.

Маълум бўлишича, донорлар битта буйрак учун ўртача 1 мингдан 7 минг долларгача, уларни топиб, рози қилганлар эса ҳар бир юборилган "мижоз" учун 3 минг долларгача олган. Энг катта пул (30 мингдан 70 минг долларгача) эса, албатта, ташкилотчиларга қолган.

Гумонланувчилар 17 апрель куни навбатдаги донорни “Манас” аэропортидан хорижга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон жиноий гуруҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made