Тошкентда Бердимуҳамедовнинг илк китоби тақдимоти бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Миллий университетида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов муаллифлигидаги “Ёшлар – Ватан таянчи” номли биринчи китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, кеча, 22 февраль куни ташкил этилган маросимда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шадурди Мередов, Маданият вазирлиги расмийси, университет ректори, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, раис ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Республика Туркман миллий маданий маркази раиси Гулдана Авездурдиева, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Баҳодир Каримов ва ЎзМУда таҳсил олаётган туркманистонлик талабалар иштирок этган.

Тақдимотда сўзга чиққанлар Туркманистон раҳбари биринчи китобининг мазмуни, унинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида сўз юритган. Шунингдек, китобда тилга олинган туркман ёшларининг давлат ва халқаро миқёсдаги турли танловлар, илмий, ижодий ва спорт мусобақалари, нуфузли фан ва интеллектуал олимпиадаларда эришган натижалари айтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий соҳалардаги алоқаларни янги босқичга кўтариш, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва истиқболларини белгилаган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида тарихий ишлар амалга оширилгани қайд этилган.

Профессор Баҳодир Каримов ўз нутқида Бердимуҳамедовнинг илк китоби жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олгани, ёшларни илм-фанга, ҳар томонлама соғлом бўлишга чақираётганини таъкидлаган.

Туркман маданияти маркази раҳбари Гулдане Авездурдиева эса Туркманистон Президентининг биринчи китоби жуда тушунарли тилда ёзилгани, маълумотларнинг тўлиқлиги ва қизиқарлилиги билан ўқувчини ўзига жалб этишини урғулаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовдан мактуб келгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

китоб Туркманистон Сердар Бердимуҳаммедов Миллий университет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made