Туркманлар муддати ўтган озиқ-овқат ва дориларни сотиб олишга мажбур бўлмоқда 

Олам

image

Туркманистон фуқароларининг аксари даромадининг пастлиги ва бозорлардаги юқори нарх туфайли муддати ўтган озиқ-овқат ва дори-дармонларни харид қилишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда "TurkmenNews" хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат нафақат Туркманистон вилоятларида, балки мамлакат пойтахти – Ашхободда ҳам кузатилмоқда.

Нашрнинг ёзишича, баъзида яроқлилик муддати ўтган товарларни дўконларда давлат нархида сотилаётган товарларга қўшиб сотишади. Бироқ, манбаларга кўра, туркманларнинг ўзлари ҳам муддати ўтган маҳсулотларни фаол сотиб олишмоқда. Айниқса бу борада импорт қилинадиган озиқ-овқатлар – шоколад, вафли, печенье, балиқ консервалари, чой ҳақида бормоқда.

Туркманистонликларнинг фикрича, бу маҳсулотларнинг сифати турлича. Мисол учун, печеньелар эскирганлиги аниқ, лекин шоколад ёмон эмас, чой ичишга яроқли.

Муддати ўтган товарларнинг нархлари, албатта, икки-уч баробар паст бўлади. Шундай қилиб, яроқлилик муддати ўтмаган бир қадоқ чой дўконларда 35 манат (давлат курси бўйича 10 доллар, қора бозор курси бўйича тахминан 1,5 доллар), сотилмаётган маҳсулотлар эса 10-15 манат (3,5 ва 0,5 доллар) туради. Шоколад – 25 манат (7 доллар ва 1 доллардан бироз кўпроқ) ва эскирганлари учун 10 манат (давлат курси бўйича тахминан 3 доллар ва қора курс бўйича 0,5 доллар). Печеньелар блоки мос равишда 10 ва 5 манатни ташкил қилади.

Эътиборлиси, туркманистонликлар жиддий хавф эҳтимолига қарамай, муддати ўтган дори-дармонларни ҳам сотиб оляпти. Бунга кўпчиликнинг "яроқлилик муддати"га эга таблеткалар ва аралашмаларни сотиб олишга қодир эмаслиги сабаб бўлмоқда.

Нашрнинг ёзишича, тўлиқ ставкадаги мактаб ўқитувчисининг маоши 2000 манат (давлат курси бўйича 570 доллар, қора бозорда эса 100 доллар). Давлат муассасаларининг техник ходимлари 800-1000 манатдан (256 доллар ва 45 доллар) кўп бўлмаган маош олади. Ўртача пенсия миқдори 700 манат (давлат курси бўйича 200 доллар ва қора бозорда 35 доллар).

"Кам даромадлар мамлакат аҳолисини иложи борича тежашга мажбур қилади. Масалан, Мари вилоятининг баъзи қишлоқларида бутун оилалар муддати ўтган озиқ-овқат ва эскирган кийимларни сотиб олишади. Бироқ, доимий иш жойига эга шаҳарликлар ҳам бюджетларини имкон қадар тежашга ҳаракат қилишади", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон озиқ-овқат Ашхобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made