Коронавирус юқтирган 10 ёшгача бўлган болалар бир баравар кўпайди – ССВ

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 504 та етгани ҳақида хабар берган эдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги беморлар ҳақида қўшимча маълумот берди. Унга кўра, беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир.

ССВ маълумотидан кўринадики, коронавирусга чалинганлар орасида 10 ёшга бўлган болалар тенг бараварига кўпайган. 6 апрель ҳолатига бу ёш даражасидаги беморлар 10 нафарни ташкил қилаётганди.

Беморларнинг ёши:

0-9 ёшгача – 20 нафар (4 фоиз);
10-19 ёшгача – 29 нафар (5,8 фоиз);
20-29 ёшгача – 84 нафар (16,7 фоиз);
30-39 ёшгача – 132 нафар (26,2 фоиз);
40-49 ёшгача – 137 нафар (27 фоиз);
50-59 ёшгача – 72 нафар (14,3 фоиз);
60-69 ёшгача – 22 нафар (4,4 фоиз);
70-79 ёшгача – 7 нафар (1,4 фоиз);
80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2 фоиз)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Шунингдек,

•    Қорақалпоғистон Республикасида 16,
•    Андижон вилоятида 61,
•    Бухоро вилоятида 84,
•    Наманган вилоятида 51,
•    Фарғона вилоятида 70,
•    Хоразм вилоятида 18,
•    Қашқадарё вилоятида 6,
•    Навоий вилоятида 2,
•    Самарқанд вилоятида 1,
•    Жиззах вилоятида 1 нафардан

бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Шу ўринда айтиш керакки, лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан беморларга халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг