Душанбедаги Президентлар зиёфати, депутатларнинг мактаб қабулига эътирози, Андижондаги ёнғин ва куннинг бошқа хабарлари

Жамият

image

15 июнь куни ҳам ниҳоясига етяпти. Қуйида сиз билан Ўзбекистон, жаҳон ва бошқа соҳаларда юз берган куннинг энг муҳим воқеаларига тўхталиб ўтамиз.

Жамият

Бош прокуратура Андижонда Президентни алдаганларни жавобгарликка тортишни талаб қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Андижон шаҳрида бир неча аёлларни бепул коттеж олганлиги тўғрисида интервью беришга мажбурлангани ҳақида ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлардаги важлар ўрганиб чиқилди.

Тезкор! Андижонда кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди (видео)

Бугун, 15 июнь куни Андижон шаҳар 1-микрорайондаги кўп қаватли уйда ёнғин юз берди. Ижтимоий тармоқларда ёнғин вақтида олинган видеолар тарқалди. Унда тўрт қаватли бинонинг том қисми ёнаётганини кўриш мумкин.

Депутатлар: Мактабга қабул тизимининг янги тартиби Конституцияга зид

Ўзбекистон Республкиаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров ва Расул Кушербаев Тошкент шаҳридаги мактабларда янги ўқув йилидан болаларни 1-синфга қабул қилишнинг янги тизими жорий этилиши муносабати билан бошланган муҳокамаларга қўшилди. Депутат Кушербаев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳаммуаллифликда ёзилган "Таълимда коррупциянинг олдини олишми ёки така бўлсин, сут берсинми? Нега Конституциямиз ва қонун нормасига зид ҳужжатлар қабул қилинмоқда?" сарлавҳали мақола матнини келтирган. Мақолада мактабга қабул қилишдаги янги тартибга 10 та эътироз келтирилган.

Хавфсизлик - бўлинмас, ишонч эса унинг фундаментал асосидир – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида нутқ сўзлади ҳамда иштирокчи мамлакатларнинг тинчликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Саид-Абдулазиз Юсупов иши ДХХ терговига тасодифан тушиб қолмаган

Аввалроқ, Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсупов ДХХ томонидан ҳибсга олингани ва унга нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унинг иши ҳозирда қай аҳволда, Юсуповнинг жиноий шериклари бўлганми?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котибининг сўзларига кўра, Саид-Абдулазиз Юсуповнинг жиноий шериклари бор-йўқлиги бўйича ҳозирча бирор маълумот аниқланмаган. Бу ҳақда кеча, 14 июнь куни Прокуратура органлари фаолиятига бағишланган брифингда айтиб ўтилди, деб хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири.

Уч ака-ука фуқарони 673 минг долларга “ухлатди”

Наманган вилоятида фуқаронинг нақд 673 минг долларини олиб, алдаб кетган ака-укалар қўлга олинди. Учқўрғон тумани Соҳил МФЙда яшовчи 44 ёшли М.И. акалари 50 ёшли Ғ.И. ва 56 ёшли Ш.И. Исломобод маҳалла ҳудудида 51 ёшли С.А.га ўзларини Россия Федерациясида зотдор қорамол боқиш ҳамда сотиш савдоси билан шуғулланишларини ва унга 1500 бош ёш қорамол олиб келиб беришларини айтиб, С.А.дан йирик миқдорда пулларни олган.

Бу йил имтиҳонга кечикканлар киритилмайдими?

Ҳар йил ёзда олий таълим муассасига ҳужжат топшириш, имтиҳон, квота ва шунга ўхшаш масалалар кун тартибига чиқади. Ўтган йили илк бор ОТМга кириш имтиҳонлари янгича тартибда ўтказилди. Ўтган йили тест жараёни бўлиб ўтаётган баъзи биноларга белгиланган вақтдан кечикиб келган абитуриентлар киритилгани ҳолда, айрим вазиятларда 1 дақиқа кечикканлар синовлардан четлатилган манзаралар ҳам кузатилган. Шунингдек, айрим биноларда кузатув камералари ишламай қолгани ҳақида ҳам ота-оналардан шикоят тушган.

Бу йил қандай бўлади? Кеч қолган абитуриентлар тест синовларига киритиладими ё киритилмайдими?

Транспорт вазирлиги Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларининг хорижий компанияга ўтиши бўйича расмий баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошқаруви “Новапорт” компаниясига ўтиши тўғрисидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Олам

Фото+видео: Имомали Раҳмон Президентлар учун дўстлик оқшоми уюштирди

Тожикистон Президенти Имомалир Раҳмон Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити иштирокчилари учун дўстлик оқшомини уюштирди. Имомали Раҳмоннинг Варзоб туманидаги резиденциясида зиёфат ташкил қилинди.

Меҳмон Президентлар Владимир Путин, Қосим-Жомарт Тоқаев, Шавкат Мирзиёев, Майтрипала Сирисена, Муҳаммад Абдул Ҳамид, Афғонистон Бош вазири Абдулла Абдулла, Камбоджа Бош вазири Хун Сен ва бошқаларга тожик миллий таомлари таклиф қилинган.

Молдовада сиёсий инқироз ўз ечимини топди

Молдовада юзага келган сиёсий инқироз ўз ечимини топди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Игорь Додон маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, Конституциявий суднинг парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиши сиёсий инқирозни бартараф этишга имкон берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг