Қозоғистонда намойишлар ортидан 50 дан зиёд киши қўлга олинди

Олам

image

Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 22 февраль куни Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарларида ўтган рухсат берилмаган митинглар вақтида 53 кишини қўлга олди. Бу ҳақида 25 февраль куни Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев журналистларга маълум қилди.

“Айрим фуқаролар мамлакатимиз шаҳарларида рухсат берилмаган митингларга чиқишди. Полиция 53 кишини қўлга олди. Маъмурий жавобгарликка тортилганлар ҳам бор. 43 киши суҳбатлардан сўнг қўйиб юборилган. Митинглар, асосан, Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарларида бўлиб ўтган”, деди Тургумбаев.

Аввалроқ, 22 февраль куни Қозоғистонда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Шанба куни пойтахт Нур-Султонга йиғилган намойишчилар: "Бой бўлган Қозоғистонда одамлар нега камбағал?" ёзувлари туширилган плакатларни кўтариб олишди ва сиёсий маҳбусларнинг озод этилишларини талаб этишди.

Мухолифатнинг Олма-отадаги кўплаб тарафдорлари намойиш ташкил этиш учун марказий майдонга йиғилишди ва улар ҳам шунга ўхшаш талабларни ўртага ташлашди
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг