... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон президенти оғир жудоликка учради...


19:18, 07.10.2017 Олам
 18 695

Нуриддин Раҳмон Душанбеда даволанаётган бўлган, у миокард инфарктидан вафот этганлиги хабар қилинмоқда.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг акаси Нуриддин Раҳмон бугун, шанба куни 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги орқали  хабар тарқатилди.
 
Марҳум Душанбе шаҳрида даволанаётган бўлган, у миокард инфарктидан вафот этганлиги хабар қилинмоқда.
 
Марҳум туғилиб ўсган Данғара туманига вертолёт ёрдамида олиб кетилган. Жаноза маросими эртага тонгда бўлиши кутилмоқда, дейилади хабарда.
 
Нуриддин Раҳмоннинг ўлимига доир расмий баёнот Тожикистон расмийлари томонидан берилгани йўқ.
 
Марҳум охирги йилларда давлат ишларида мансабдор шахс сифатида фаолият юритмагани, нафақада бўлганлиги айтилмоқда.
 
Бир неча йиллардан бери қандли диабет касаллигидан азият чеккан Нуриддин Раҳмон юрак хасталиги билан оламдан кўз юмгани ҳақида маълум қилинган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!