...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиббий патронаж ва соғлом турмуш тарзи учун 5 та ташкилот маъсулга айланди


15:10, 14.02.2018 Жамият
 2 591

Бундан кўзланган мақсад эса касалликларнинг олдини олиш бўйича олиб бориладиган профилактика ишларини нафақат оилаларда, балки ўқув муассасалари, боғча ва маҳалларларда ҳам ташкил этишдир.

Ўзбекистонда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларига эндиликда 5 та ташкилот масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
 
Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу жараёнга қуйидаги ташкилотлар маъсул этиб белгиланган:
 
  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши;
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги;
  • Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази.
 
Ушбу ташкилотларнинг асосий вазифаси масъулларнинг “Аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда оила ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш тўғрисида”ги қўшма қарори асосида белгиланган. 
 
Шунингдек, ушбу ташкилотлар бу борадаги ишларни биргаликда ҳамкорлик асосида ташкиллаштиришга маъсулдирлар.
 
Бундан кўзланган мақсад эса касалликларнинг олдини олиш бўйича олиб бориладиган профилактика ишларини нафақат оилаларда, балки ўқув муассасалари, боғча ва маҳалларларда ҳам ташкил этиб, профилактика қамровини янада кенгайтириш, аҳоли ўртасида ўз саломатлигига бўлган масъулиятни оширишга қаратилган.
 
Бу қарор ўзининг самарасини бериши учун, албатта, биринчи галда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маъсул бўлиши керакли бирламчи ишдир.
 
Хусусан, кўрсатилган ташкилотлар ва муассасалар ходимларини ушбу жараёнга бевосита маъсул қилиб қўйиш, уларнинг бу борадаги ҳисоботини талаб қилиш кўрилиши лозим бўлган ишни  қайсидир маънода мавҳумлаштирмаслиги мақсадга мувофиқ бўлади.
 
Асосий мақсад аҳоли саломатлиги ҳақида борар экан, соғлиқни сақлаш ходимларининг ушбу ташкилотлар ва муассасалардаги фаолиятини чуқурлаштириш ижобийлик касб этиши мумкин.
Икром Раҳмон

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий патронаж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар