... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тарантино энг таниқли қотил ҳақида фильм суратга олади


20:24, 12.07.2017 Кино
 867

Бош ролларни эса у Сэмюэл Жексон, Брэд Питт, Женнифер Лоуренсга топшириши мумкин.

Машҳур Голливуд режиссёри Квентин Тарантино таниқли қотил Чарльз Мэнсон ҳақида фильм суратга олмоқчи.
 
Маълум бўлишича, режиссёр янги фильмнинг сценарийсини ҳам ёзишга улгурди ва унга энг машҳур актёрларни таклиф этишни кўзламоқда. Бу масалада Тарантино актриса Марго Робби билан учрашди. Бош ролларни эса у Сэмюэл Жексон, Брэд Питт, Женнифер Лоуренсга топшириши мумкин.
 
Маълумот учун, Тарантино “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. 1994 йилда ишланган фильми учун Канн кинофестивалида “Олтин глобус”га ҳам эришган.
 
Ҳа, айтгандай, сўнгги миш-мишларга кўра, режиссёр исроилллик хонанда Даниэл Пикка уйланиши мумкин.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Квентин Тарантино Брэд Питт Женнифер Лоуренс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!