Битирувчиларнинг давлат имтиҳонини бекор қилса нима бўлади? Сўз Шерматовга

Интервью

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг кўпайиши карантин режимини узайтиришни тақозо қилиши турган гап. Сўнгги бор чекловлар 20 апрелга қадар узайтирилганди. Карантин сабаб айни вақтда республика бўйлаб барча таълим ташкилотлари фаолияти тўхтатилган. Аммо шунга қарамай мактаб ўқувчилари учун жорий йил 30 мартдан телевизион дарслар йўлга қўйилди. Табиий равишда илк бор тажрибада синалган масофавий дарс ўтиш усули муаммоларсиз бўлмади.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов масофавий дарс ўтишда юзага келган муаммолар, ўқувчиларнинг давлат имтиҳони ва олий таълим муассасасига кириш учун ўтказиладиган тест синови ҳамда телевизион дарслардаги камчиликлар бўйича QALAMPIR.UZ`га интервью берди.

Суҳбат давомида халқ таълими тизими раҳбари мавжуд вазиятдан келиб чиқиб давлат имтиҳонларини бекор қилиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Карантин давом этадиган бўлса, ўқувчилардан назорат текширувлари ва давлат имтиҳонларини олиш бўйича вазирлик Республикаи махсус комиссиясига қандай таклифлар киритди ва қандай вариантлар таҳлил қилиняпти?

– Имтиҳонларга келадиган бўлсак. Қозоғистон имтиҳонларни “отмен” қилибди, деган янгилик чиқди. Дарров менга очиқ хат ёзишибди “сизлар ҳам бекор қилинглар” деб. Ўзи онлайн дарслар билан яхши, ўзининг устида ишлайдиган, аълочи ўқувчиларимиз, ота-оналар шуғулланяпти. Лекин ўзи масъулияти бўлмаган, ўқишни хоҳламайдиган болалар ёки уларнинг ота-онаси, афсуски, ташлаб қўяётган ҳолатлар ҳам кўп. Энди мана шу саволизга мана бизда ҳам имтиҳон бўлмайди, Қозоғистонга ўхшаб бекор қиламиз десам, шу куннинг ўзидан ҳамма ўқувчиларда таътил бошланади. Ҳали бунга вақт бор. Бу масалани кўтариб, катта муаммо қилиб чиқариш керак эмас. Имтиҳонларимиз майнинг охирида бўлади. Ҳозир 18 апрель. Болалар май охиригача ўқишсин. Имтиҳондан мақсад кимнидир йиқитиш, жазолаш эмас. Афсуски, кўпчилик болалар мана шу имтиҳон учун ҳам ўқийдиган бўлиб қолган. Агар шу стимулни ҳам йўқ қилсак, муаммо бўлади, дея жавоб берди вазир Шерзод Шерматов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Шерматов

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг