“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Жидда ва Мадинага рейсларни тўхтатди
Жамият
−
28 Февраль 2020
7223“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК кеча, 27 февралдан эътиборан Саудия Арабистонининг Жидда ва Мадина шаҳарларига барча рейсларни вақтинчалик тўхтатди. Рейсларнинг бекор қилинишига эса дунё бўйлаб тарқалиб, катта хавф туғдираётган коронавирус сабаб бўлган. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони подшоҳлиги 25 давлат фуқароларининг мамлакатга киришига тақиқ ўрнатган. Мазкур рўйхатдан Ўзбекистон ҳам ўрин олган. Бундан қарорнинг қабул қилиниши коронавирус тарқалиши хавфи билан изоҳланмоқда.
МАКнинг қайд этишича, тез орада Саудия Арабистонида қолаётган ўзбекистонликларни Ватанга қайтариш учун бир неча рейслар йўлга қўйилади.
Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг 71-240-39-33 телефон рақамига ёки 78-140-02-00 орқали авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 27 февралдан эътиборан Саудия Арабистони маъмурияти мусулмонлар учун Умра зиёратини амалга ошириш ва Мадинада Набавий Масжидини зиёрат қилишни ва Умра зиёрати учун виза беришни тўхтатиб қўйган эди.
LiveБарчаси