... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев БМТга қуруқ қўл билан бормади. Ташкилотга “Регистон”ни совға қилди


08:21, 20.09.2017 Жамият
 7 701

Совғани топшириш муносабати билан ўтказилган маросимда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳридаги БМТ Бош қароргоҳида ташкилотнинг 72-сессиясида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев БМТга ўз совғаси билан ташриф буюрди. Кеча, 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг туҳфаси – Регистон майдонининг макети топширилди.
 
Совғани топшириш муносабати билан ўтказилган маросимда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
 
Тадбирда БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл, Бош Ассамблея сессиясига келган дипломатлар, БМТ ахборот маркази ходимлари қатнашди.
 
Инсоният цивилизацияси бешикларидан бири бўлган Ўзбекистонда илм-фан, маданият, савдо, меъморлик, ҳунармандлик азалдан ривожланган. Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган Самарқандда турли ўлкалардан келган инсонлар аҳил-иноқ яшаган. Регистон эса ана шундай қадимий ва умумбашарий шаҳарнинг бетакрор рамзига айланган. Мажмуа 2001 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.


 
Регистон бугунги кунда ҳам дунё сайёҳларини ўзига тортмоқда. Бу ерда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали унинг довруғи ва халқлар дўстлигидаги аҳамиятини янада оширмоқда. 
 
Регистон майдонининг макети Ўзбекистоннинг уста-ҳунармандлари томонидан ясалган бўлиб, қимматбаҳо металл ва гўзал миллий нақшлар билан безатилганини кўриш мумкин.
 
Ўзбекистоннинг ташриф қоғози бўлмиш ушбу экспонатнинг БМТ штаб-квартирасининг энг гавжум жойларидан бирига, БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош Ассамблея заллари ўртасидаги фойега ўрнатилди.
 
БМТ Бош котиби ўринбосари Жен Бигл шундай гўзал ва теран мазмунга эга туҳфа учун Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдирди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:БМТ Шавкат Мирзиёевнинг БМТга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар