Бўстонлиқда Treilblezer ағдарилиб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида Treilblezer автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ЙҲХБ хабар берди.

Воқеа 21 апрель куни соат тахминан 17:00 ларда содир бўлган. Тоғли ҳудуднинг автомобиль учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланиб кетаётган Treilblezer русумли транспорт воситаси, 1984 йилда туғилган ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва йўлни торлигини инобатга олмагани сабабли ағдарилиб кетган. 

Ушбу ҳодиса оқибатида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни соат 15:20 ларда Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида Spark автомашинаси ағдарилиб кетганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бўстонлиқ Treilblezer

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made