“Қуйичирчиқ ҳокими қонунни бузган”. Олий суд ҳокимнинг шикоятини асоссиз деб топди 

Жамият

image
Мендан кетгунча... Бош прокуратура қуйичирчиқлик фермер иши Олий судда эканини айтмоқда north_east

Мендан кетгунча... Бош прокуратура қуйичирчиқлик фермер иши Олий судда эканини айтмоқда

Қучичирчиқлик фермер Акмалхўжа Турсунхоновнинг 380 гектарлик ери Қуйичирчиқ туман ҳокими томонидан ноқонуний тортиб олингани ҳақида хабар берган эдик. Мақолада тадбиркорнинг ери тортиб олингани етмагандек, Олий суд қарори ҳам туман ҳокими томонидан бажарилмай келинаётгани баён этилган. 

Ушбу масала юзасидан даставвал, Адлия вазирлигидан маълумот олдик. Маълумотга кўра, Қуйичирчиқ туман ҳокимлигига огоҳнома ҳамда Тошкент вилоят прокуратурасига туман ҳокимлигининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳақида хат киритилган. Ҳозирча Адлия вазирлигига туман ҳокимлиги, Тошкент вилоят прокуратураси томонидан қандай жавоб берилган бизга қоронғу. 

Вазирликнинг тезкор муносабатидан сўнг, Бош прокуратура томонидан туман ҳокимиятининг берган жавобига ўхшаш маълумот берилган эди. Унда иш Олий судда кўрилаётгани айтилган.  

Мазкур масала юзасидан Олий суд Матбуот хизмати маълумот тақдим этди. Унга кўра, ҳоким берган шикоят асоссиз дея қайтариб юборилган. 

“Туман ҳокимининг 2019 йил 12 апрелдаги 1305-сонли қарори билан “Гулистон Агро Файз” фермер хўжалиги фойдаланишида бўлган ер майдонини туман ҳокимлиги захирага қайтариб олишда қайд этилган қонун нормаси талаблари бузилган. Яъни, фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган 2014 йил 14 январдаги ва 2018 йил 21 ноябрдаги ер ижара шартномалари суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилинмаган, ижара шартномалари қонуний кучда бўлган ҳолатда ер майдони туман захирасига қайтариб олиниб, фермер хўжалигининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган.

Биринчи ва апелляция инстанция судлари иш учун аҳамиятга эга бўлган ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, арз қилинган талабни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган”, дейилади Олий суднинг расмий маълумотида.
Маълумот сўнггида айтилишича, туман ҳокими Акмал Холмуродовнинг Олий суднинг 2019 йил 8 ноябрдаги қарорини бекор қилиш тўғрисида протест киритиш ва ишни Олий суд раёсатига ўтказиш тўғрисидаги шикоятини қаноатлантиришга асос мавжуд эмас, дея ҳисобланган.

Олий суднинг ушбу баёнотидан сўнг, зора Қуйичирчиқ тумани ҳокими Акмал Холмуродов қарорни ижро этиб, ерни ўз эгасига қайтариб берса... Фермер ҳайдаб, тайёр қилиб қўйган 380 гектар ерини экин экишга тайёрлармиди?


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазирлиги Олий суд фермер Қуйичирчиқ Акмалхўжа Турсунхонов

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг