Россиядаги нефть базасига дрон ҳужум қилди

Олам

image

Россиядаги Курск вилоятининг Курск туманида учувчисиз самолётнинг зарбаси оқибатида нефть базасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда бугун, 15 февралга ўтар кечаси вилоят губернатори Роман Старовойт ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Айни пайтда барча махсус хизматлар воқеа жойида ишламоқда. Ваҳимага тушманг", деб ёзган у.

Айни пайтда маҳаллий каналлар нефть базасида 100 тонналик цистерна ёнаётганини, вилоятнинг Полевая қишлоғи ҳудудида кучли ёнғин чиққанини ёзмоқда. 

Қайд этиш жоизки, Россия ҳарбийларининг Украинага бостириб кириши бошланганидан сўнг, Россия Федерациясининг ушбу мамлакат билан чегарадош ҳудудларида, жумладан, Брянск, Курск ва Белгород вилоятларида турли нишонларга учувчисиз самолётлар томонидан ҳужумлар такрорланган. Россия томони ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни Украина Қуролли кучларига юклайди, расмий Киев эса одатда бунга изоҳ бермайди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январга ўтар кечаси уруш бошланганидан бери биринчи марта Россиянинг Ленинград вилоятига дрон учирилганди. Ўшанда маҳаллий нашрлар қанотларининг узунлиги олти метргача бўлган самолёт типидаги дрон Санкт-Петербургдаги нефть терминалини нишонга олганини ёзганди. 29 январь куни эса Россиянинг Ярославль вилоятидаги муҳим инфратузилма объектига дрон ҳужуми уюштирилди. Вилоят губернатори Славнефть-ЯНОС нефтни қайта ишлаш заводига ҳужумнинг олди олинганини билдирди.

3 февралда эса Волгоград нефтни қайта ишлаш заводига учувчисиз самолёт ҳужум қилди ва у уриб туширилди. Дрон қулаши оқибатида ёнғин содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Курск нефть базаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made