... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ўзбекистонлик яна “иш чиқарди”


16:46, 07.05.2018 Олам
 10 224

Воқеа Ленинград йўлида содир бўлган.

Россияда 23 ёшли қизни зўрлашда гумонланувчи эркак полиция томонидан ҳибсга олинди.
 
Маълум бўлишича, жорий йил май ойи бошида Марказий Осиёлик киракаш-мигрант базмдан қайтаётган қизни олиб бориб қўйиш учун машинасига ўтқазган. Унинг ҳимоясизлигидан фойдаланиб, куч ишлатган ва зўрлаган.
 
Жабрланувчи эртаси куниёқ ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, такси машинасининг давлат рақами ва гумонланувчи белгиларини билдирган.
 
Гумонланувчи қўлга олинганда унинг 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган. Ҳозирда у сўроқ қилинмоқда. Унга қарши жиноий иш очилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:мигрант Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!