“Реал” Куртуа ўрнига кимни олиб келмоқчи?

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти испаниялик дарвозабон Давид де Хеанинг Мадрид клубига ўтишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда COPE хабар берди.

Манбага кўра, Де Хеанинг ўйин даражаси италиялик мутахассисни ҳайратда қолдирмагани учун у дарвозабон хизматидан бош тортган. Қайд этилишича, Мадриднинг “Реал” клуби ҳозирда “Севилья”дан марокашлик Яссин Бунуни сотиб олиш устида ишламоқда.

Кеча “Реал Мадрид”нинг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуа машғулотларда тиззасидан жиддий жароҳат олди ва яқин кунларда посбон операция қилинади. 31 ёшли футболчи 2018 йил “Реал”га ўтганидан бери жамоа сафида 200 дан ортиқ ўйин ўтказди.

Испаниялик дарвозабон Давид де Хеа эса шу ёзда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида юрибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Давид де Хеа Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made