“Реал” 18 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

“Реал Мадрид” “Лилль”нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Лени Йорони сотиб олиш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби Йорони Европадаги энг умидли ҳимоячилардан бири деб ҳисобламоқда. “Қаймоқранглилар” футболчи учун тахминан 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Ўз навбатида “Лилль” Йорони сўнгги ойларда ҳимоячига фаол қизиқиш билдираётган ПСЖга эмас, балки “Реал”га сотиш ниятида.

Жорий мавсум Йоро барча турнирларда 32 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Лени Йоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг