Расман: Сами Юсуф Ўзбекистонда концерт беради

Маданият-санъат

image

Буюк Британиялик таниқли хонанда, диний қўшиқлари билан дунё мусулмон оламида катта шуҳрат қозонган Сами Юсуф Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Дунё юлдузи Сами Юсуф жорий йилнинг 24 август куни Тошкентдаги “Humo arena” муз саройида “Аллоҳ, сақлагин шу юртни паноҳингда” номли концерт дастурини тақдим этади. 

Бу ҳақдаги маълумотларга аниқлик киритиш учун QALAMPIR.UZ мухбири “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров билан боғланди. Айни вақтда ишчи ташриф билан Озарбайжон Республикасида бўлиб турган Абдуқаҳҳаров Сами Юсуфнинг концерти тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади ва ушбу концерт дастурини ўтказиш учун “Ўзбекконцерт” ДМ томонидан “Сабр-завқ” МЧЖга Концерт-томоша тадбирини ташкил этиш учун 301-сонли рухсатнома берилганини қайд этди. 

Маълумот ўрнида, Сами Юсуф 1980 йилда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида озар оиласида дунёга келган. У 3 яшарлигида ота-онаси билан Англияга кўчиб ўтган ва ҳозиргача ўша ерда истиқомат қилади. 

Сами Юсуф болалигиданоқ бир неча мусиқа асбобларини чалишни бошлайди. У Қироллик мусиқа академиясида таҳсил олади. Унинг биринчи мусиқий альбоми – “Ал муаллим” 2003 йилда тингловчиларга тақдим этилди. Бу альбом Сами Ясуфга чексиз машҳурлик олиб келди. Унинг иккинчи альбоми эса 2005 йилда “My Ummah” номи билан сотувга чиқди. Ушбу икки альбом дунё рейтингларида юқори ўринни эгаллади. Улар ярим миллиондан ортиқ нусхада сотилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сами Юсуф

Баҳолаганлар

609

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг