Расман ОФКга президент сайланди
Спорт
−
06 Апрель 2019
4417Бироз аввал, 6 апрель куни ОФК штаб-квартираси жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг 2019-2023 йиллар учун президенти сайланиши ҳақида хабар қилган эдик.
Сайлов жараёнлари ҳозиргина ўз якунига етди. Унинг якунларига кўра, Шайҳ Салмон бир Иброҳим ал-Ҳалифа ғолиб бўлди ва кейинги 4 йилликда ОФК президентилигини сақлаб қолди.
ОФК президентлиги учун курашда Шайх Салмондан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Икки нафар номзод Муҳаммад Ҳалфан Матар Саид ал-Ромайти (БАА) ҳамда Сауд Азиз Муҳаммад ал-Моханнади (Қатар) ўз номзодини қайтариб олишганди.
Баҳрайнлик Шайх Салмон 2013 йилнинг май ойидан буён Осиё қитъаси футболи президенти бўлиб ишлаб келмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023