Путин урушдаги аскарлари учун жамғарма ташкил этди

Олам

image

Россия Федерациясида "Ватан ҳимоячилари" деб номланган Украинадаги уруш иштирокчиларини қўллаб-қувватловчи жамғарма ташкил этилди. Бу ҳақдаги фармонни мамлакат Президенти Владимир Путин имзолаган.

Эълон қилинган ҳужжатга кўра, жамғарма “махсус ҳарбий операция” иштирокчилари ва оила аъзоларининг муносиб ҳаёти ва фаол меҳнатини таъминлаш учун шароит яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Жамғарманинг таъсисчиси Россия ҳукумати ҳисобланади. Жамғарманинг фаолияти ва унинг мулкини шакллантириш федерал бюджет маблағлари, ихтиёрий мулкий бадаллар ва хайриялар, шунингдек, бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Жамғарма кузатув кенгаши (фонднинг олий коллегиал органи), васийлик кенгаши, фонд кенгаши, фонднинг раиси ва фонднинг эксперт кенгашидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Россияда Украинадаги босқинга баҳорги сафарбарлик доирасида урушга ёлланувчиларга босиб ўтган ҳар бир километри учун 650 доллар миқдорида мукофот таклиф қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жамғарма Путин урушдаги аскарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made