... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг оилавий сурати бир йилдирки эътибор марказида


23:30, 03.12.2017 Жамият
 16 012

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижга ташрифлари ва расмий кутиб олиш маросимларида иштирок этиб келмоқда.

Сўнгги бор Ўзбекистонда Президентлик сайлови ўтказилганига 1 йил тўлди. 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди қўйилганлар ҳам ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудлардаги сайлов участкаларидан овоз берган эдилар.
 
Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентлик лавозимига сайланган Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам ўзи яшайдиган ҳудуддаги сайлов участкасига оила аъзолари билан ташриф буюриб, овоз берганди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куни илк бор ОАВ кўз ўнгида оила аъзолари билан намоён бўлган эди.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг оилавий сурати 2016 йилнинг энг кўп қизиқиш уйғотган сурати сифатида эътироф этилганди. Ҳатто, ушбу оилавий суратни хориж матбуоти ҳам чоп этганди.
 
Айни дамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижга ташрифлари ва расмий кутиб олиш маросимларида иштирок этиб келмоқда.
 
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг икки қиз, бир ўғли, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Зироатхон Ҳошимова – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи, айни пайтда уй бекаси.

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Президент сайловига 1 йил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар