... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентлар ҳақида сиз билмаган сирли фактлар


19:00, 22.05.2018 Бу қизиқ
 23 624

Масалан, АҚШ собиқ президенти Авраам Линкольн 17 бор қайта дафн этилган.

Давлат раҳбарлари билан боғлиқ ҳар қандай янгилик ҳамма учун қизиқарли. Янги тақдим этилаётган маълумотлар ҳам албатта, ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
 
Масалан, АҚШ президентига оид ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган, мана бу сирли факт: Президент Дональд Трамп  океан ортидаги 268 фирма ва объектга ўз исмини берган. Қуйида собиқ президентларнинг шунга ўхшаш сирларидан воқиф бўлиш мумкин.
  • Transparency International ташкилоти маълумотига кўра, Индонезиянинг собиқ президенти Муҳаммад Сухарто мамлакат ғазнасидан 15-35 миллиард доллар маблағни ўзлаштирган экан.
  • Си Цзиньпин хитойлик 1 376 049 000 кишига раҳбарлик қилади. Бу сайёрамиз аҳолисининг 18,72 фоизи демакдир.
  • 1971 йили Гаитида ўтказилган референдумдан кейин отасининг ўрнига президент бўлган Жан-Клод Дювалье атиги 19 ёшда эди. “Фуқаро Франсуа Дювалье фуқаро Жан-Клод Дювальени республиканинг умрбод президенти лавозимига ворис сифатида танлади. Бу танлов сизнинг истагингизга мосми?” деган саволга гаитиликларнинг бари ижобий жавоб берган.
  • 4166 нафар туркманистонликлар мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов басталаган қўшиқни бир вақтнинг ўзида ижро этган. Бу ижро эса Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди.
  • Марҳум Фидель Кастро ҳокимиятни 52 йил давомида бошқарган. Ҳозирги президентлар орасида рекорд Теодоро Обианг Нгема Мбасогога тегишли бўлиб, у Экваториал Гвинеяни 37 йилдан бери бошқариб келмоқда.
  • Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика ҳар йили маошининг 90 фоизини хайрияга сарфлаган. Ҳозир у фермадаги уч хонали уйда яшаяпти, сувни эса қудуқдан ташийди.
  • АҚШ  собиқ президенти Авраам Линкольн 17 бор қайта дафн этилган.
  • Йилига 400 000 доллар – Барак Обаманинг президент давридаги йиллик маоши тахминан ана шунча эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Президентлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!