Ариповнинг Хитойга ташрифи режалаштириляпти

Жамият

image

Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумат раҳбарлари ўзаро ташрифлар алмашиши режалаштириляпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор Элчиси Сзян Янни қабул қилди.

Вазир ва Элчи ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасида режалаштирилган ташрифлар билан алмашишнинг амалий жиҳатлари ҳамда делегацияларнинг Ўзбекситон ва Хитойга ўзаро сафарлари жадвали кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Хитой Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг