Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур халқ ҳукумати раиси билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

“Учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистонга Шинжон-Уйғур автоном райони, Шэньси, Шаньдун, Цзянсу, Цзянси, Аньхой ва бошқа провинциялар раҳбарлари келган.

Мулоқот давомида мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, шу билан бирга, инвестиция, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилган.

Маълумот учун, Эркин Тунияз Ўзбекистонга келишидан олдин Қозоғистонда бўлган ва уни Президент Қосим-Жомарт Тўқаев қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни Абдулла Арипов Хитойнинг Қашғар шаҳрига сафари давомида Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Абдулла Арипов Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг