Коронавирусдан ўлган одамнинг жасади қариндошларига берилмайдими?
Жамият
−
28 Март 2020
42934Бугун, 28 март ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус аниқланган икки бемор вафот этди. Коронавирусдан вафот этган одамни дафн этиш махсус чораларни кўрган ҳолда амалга оширилиши айтилди.
Шундай вазиятда коронавирусдан вафот этган одамнинг жасади қариндошларига берилмас экан, деган гаплар тарқалди. Бу қанчалик ҳақиқат ёки ёлғонлигига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ойдинлик киритди.
“Бу нотўғри. Фақатгина коронавирусдан вафот этган одамни дафн этишнинг ўзига хос тартиблари бор. Ана шу тартибларга амал қилинади. Яъни, махсус эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда дафн маросимлари ўтказилади”, деди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 104 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь