Қачон Россия вакцинаси билан дунё аҳолисини эмлаш мумкин бўлади?
Олам
−
11 Сентябрь 2020
162132021 йил март-апрель ойларида дунё давлатлари аҳолисини Россияда ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинаси билан эмлаш мумкин бўлади. Бу ҳақда Н.Ф.Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Денис Логунов маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
Логуновнинг таъкидлашича, янги йилгача 1 миллиондан камроқ доза ишлаб чиқарилади. У Ҳукумат қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавф гуруҳларини аниқлайди. Сўнг эмлаш амалга оширилади.
Эмланган кўнгиллиларда антитаналар 42 кундан кейин ривожланади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда 11 август куни коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди. Аммо препарат синови ҳали якунланмаган. Ҳозирди вакцинанинг учинчи босқич синовлари бошланган.
Маълумот учун, Россиянинг Н.Ф Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази олимлари бир вақтнинг ўзида инсон организмида гриппга ва коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни яратишмоқчи.
Тадқиқот маркази директори Александр Гинцбургнинг таъкидлашича, бундай вакцинани ишлаб чиқаришдан олдин клиник синовлар ўтказилади.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси