Пискентда товуқ фермаси ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, фуқароларни куйиш, тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Урганчда сомсахонадан келиб чиққан ёнғин оқибатида ёйма савдо расталари ёниб кетганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Пискент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made