Алишер Усмонов эҳтиёжманд ўзбекистонликларга 2,5 млрд сўм ажратди

Жамият

image

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 1000 та оилага жами 2,5 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Марҳамат туманидаги 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 1000 та оила ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бўлиб уларнинг ҳар бирига таниқли бизнесмен ва меценат Алишер Усмонов томонидан ажратилган молиявий ёрдам маблағлари йўналтирилган банк карталари “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Марҳамат филиали ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда етказиб берилди.

“Бугунги синовли кунларда кўрсатилаётган бундай ёрдамлар биз учун эртанги кунимизга ишонч ва фарзандларимиз келажаги учун ўзимиз ҳам ҳаракат қилишимизга ундайди. Савобли ишларни ташкил этган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман”, деган фуқаро Қимматхон Деҳқонова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов коронавирус пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга 25 млн доллар, кейинроқ Сардоба талофатидан жабр кўрган Ўзбекистон ва Қозоғистон аҳолиси учун 15 миллион доллар ажратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг