Тожикистон коронавирус сабабли Ўзбекистон билан чегара назоратини кучайтирмоқда

Олам

image

Тожикистон коронавирус туфайли Афғонистон ва Ўзбекистон билан чегараларда назоратни кучайтирмоқда. Бу ҳақда бугун, 26 февраль куни Тожикистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. 

Бундан буён Афғонистондан келганларнинг барчаси аэропортда санитария назоратидан ўтказилади. Бугунги кунга қадар бундай чоралар фақат Хитойдан келганлар учун амалга оширилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мирҳамуддин Камолзода 25 февраль куни маҳаллий радиога берган интервюсида, кўплаб фуқаролар Жанубий Кореадан Ўзбекистонга келгани сабабли, худди шундай жиддий чоралар расмий Тошкент билан чегарада ҳам кўрилганини айтди. Ҳозирда Жанубий Корея коронавируснинг иккинчи ўчоғига айланган.

Тожикистон расмийлари яқин келажакда чегара назорати кучайтирилганидан ташқари бошқа чоралар кўрилишини билдирди. Битта вариант - бу уч давлатдан келганларнинг ҳаммасини карантин қилиш, деди Камолзода.

Сўнгги маълумотларга кўра, COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони дунё бўйича 80 997 нафарга етди. Уларнинг 78 мингдан зиёдроғи Хитойда аниқланган.

Янги коронавирусдан даволанганлар сони 30 115 нафарни ташкил қиляпти. 8839 нафар одамнинг аҳволи ҳамон оғирлигича қолмоқда.

Коронавирус қурбонлари сони 2764 нафарга етди. Қурбонлар кечагига нисбатан 53 кишига кўпайди.

Аммо вирус янги-янги чегараларни забт этишдан тўхтамаяпти. Хусусан, Италия Европада коронавируснинг ўчоғига айланди. У ерда коронавиурсга чалинганлар 323 нафарга, қурбонлар 11 нафарга етди. Италиядан кейин вирус билан касалланганлар Швейцария, Австрия, Хорватия, Жазоирда аниқланди. Вирус Лотин Америкасига кириб борди. Минтақадаги энг йирик давлат Бразилияда коронавирус билан касалланиш қайд этилди.

Шунингдек, Жанубий Кореяда вирус тарқалиши авж оляпти. Бу ерда 2019-nCoV`га чалинганлар сони 1146 нафарга қурбонлар 12 нафарга етди.

Франция эса коронавирусни тўлиқ бартараф этганини эълон қилди. Мамлакатда вирусга чалинган 14 киши даволаниб, уйига жавоб берилди. 

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон Чегара

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг