АҚШда қисман карантин чекловлари олиб ташланди
Олам
−
19 Апрель 2020
8143АҚШнинг бир қатор штатларида коронавирус пандемияси туфайли илгари ўрнатилган баъзи чекловлар олиб ташланади. Бу ҳақда кеча, 18 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Таъкидланишича, ушбу чекловларнинг олиб ташланиши баъзи штатлардаги корхоналарга қўлланилади. Тегишли корхоналар энди аввалгидек иш режимида ишлашлари мумкин бўлади.
Шундай қилиб, Техас ва Вермонтда баъзи корхоналарни 20 апрелдан, Монтанада эса 24 апрелдан қайта ишга тушиши мумкин. Бундан ташқари, бошқа бир қатор штатларда расмийлар тадбиркорларга 1 май куни қисман очилишига тайёргарлик кўришни тавсия қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 16 апрель куни Дональд Трамп мамлакатда карантин чекловларини олиб ташлаш бўйича ўз режасини эълон қилган эди. Ушбу режага Конгресс спикери Ненси Пелоси қарши чиқди. Шунингдек, чекловларни эрта олиб ташлаш сабаб Президент Трамп ва Нью-Йорк губернатори ўртасида жанжал юзага келди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 734 969 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 66 061 нафари соғайган, 38 903 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 629 465 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси