Тошкентда Солиқ қўмитасига қарашли марказ ходимида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати маълум қилди.

ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID-19 га тест топширмоқда.

Таъкидланишича, ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда: 

•    қўмита биносига кирганда барча ходимлар ҳарорати ўлчанади; 
•    бинонинг ичида ҳам, ташқарисида ҳам мунтазам равишда санитария ҳолати таъминланган; 
•    ҳар бир қаватда антисептик воситалар мавжуд; 
•    барча ходимлар тиббий ниқобда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 3089 кишида коронавирус аниқланган. Бугунгача беморларнинг 2525 нафари соғайган ва 13 нафари вафот этган.

Аввалроқ, Тошкентдаги "Ўрикзор" савдо мажмуасидаги сотувчилардан бирида коронавирус аниқлангани ва бозор карантинга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг