...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек қизиқчилиги юзига тушган доғ. “Дизайн”нинг лицензияси бекор қилинди


15:36, 12.08.2018 Шоу-бизнес
 49 858

Дилшобек Мусабеков ҳамда Саъдулла Фатхуллаев томонидан қилинган қўпол хазиллар аудиоёзуви ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

Ўзбекистонда ҳазиллари билан барчага яхши таниш бўлган “Дизайн” жамоасининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, “Дизайн” жамоаси лицензия битимларининг талаблари ва шартларини қўпол равишда бузган.
 
Яъни бунда миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор одобига риоя этмаган. Шу муносабат билан жамоага берилган лицензия бекор қилинган.
 
“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан жамоага берилган AY-0035 cон лицензия 2018 йил 11 август кунидан бекор қилинади”, дейилади хабарда.
 
Маълумот ўрнида, аввалроқ жамоа аъзолари Дилшобек Мусабеков ҳамда Саъдулла Фатхуллаев томонидан қилинган қўпол хазиллар аудиоёзуви ижтимоий тармоқларда кенг равишда тарқалиб кетган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дизайн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!