Омбудсман Нукус воқеалари ортидан қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 5 январь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари Навоий шаҳрида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясига борди, дея хабар берди Омбудсман ахборот хизмати.

“Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари, жумладан, "Юксалиш" ҳаракати ва "Ҳуқуқий таянч" ННТ раислари иштирок этиб, муассасадаги шароитлар билан танишишди”, дейилади манбада.


Маҳкумларнинг сақланиш шароитини ўрганиш мобайнида мутасаддилар 2020 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган тартибсизликлар ортидан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган Даулетмурат Тажимуратов билан ҳам учрашган. 

Суҳбат давомида Тажимуратов колониядаги шароитлар Омбудсман томонидан ўтказилаётган мониторинг ташрифлари натижасида яхшиланиб борилаётганини, озиқ-овқат таъминоти яхшилиги, қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги, даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бўлими томонидан тиббий  ёрдам керак бўлган вақтда ёрдам кўрсатилаётганлигини маълум қилган.

Қўшимча қилинишича, колония раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатларга ва амалга оширилган ўрганишларга кўра, Тажимуратов қонунчиликда белгиланган тартибда жазо муддатини ўтамоқда.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 6 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилганда Тажимуратов ҳибсхона ходимларига нисбатан айрим эътирозларини билдириб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги қорақалпоқ диаспораси лидери Ниетбай Уразбаев Олмаотадаги шифохоналардан бирида юрак хуружидан вафот этгани ҳақида маълум қилгандик. У давлат тузумига тажовуз қилгани учун давлатлараро қидирувга берилиб, Ўзбекистонда сиртдан қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Омбудсман Инсон ҳуқуқлари Даулетмурат Тажимуратов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг