Навоийда икки Nexia тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Навоий вилояти Учқудуқ туманида икки Nexia иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи QLAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, 25 сентябрь куни соат 21:20 ларда 25 ёшли ҳайдовчи Nexia’да қарама-қарши йўналишида келаётган тенгдоши бошқарувидаги худди шу русумли машина билан тўқнашиб кетган. Бунга ҳайдовчилардан бирининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Оқибатда машиналардаги йўловчилар – 40 ёшли эркак ва 45 ёшли аёл воқеа жойида, 34 ёшли эркак эса шифохонада вафот этган. Оғир тан жароҳати олган икки ҳайдовчи эса Зарафшон шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ҳам 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий Nexia Учқудуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made