Бир одам 52 кишига коронавирус юқтирмаган. ССВ вазирнинг айтганларига изоҳ берди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида берган маълумота асосан Тошкент вилоятида бир одам 52 кишига коронавирус инфекцияси юқтиргани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур хабар рад этилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг оммавий ахборот воситаларида чиқиши давомида Тошкент вилоятида яшовчи коронавирус инфекциясига чалинган шахс касалликнинг белгилари бўлишига қарамай (йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ҳансираш), жамоат жойларига борганлиги ва 52 нафар шахсни зарарлагани ҳолати бўйича шуни маълум қилди.

“Бугунги кунда фуқароларимиз томонидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ тушунтириш ишлари ва унинг тарқалишини олдини олишга қаратилган қатор чоралар кўрилишига қарамай, ўзларининг ҳамда атрофдагиларнинг соғлиғига масъулиятсизлик билан ёндашиш ҳолатлари кузатилмоқда. Натижада бир нафар касалланган шахс бир неча шахсларни зарарлаши ҳолатлари кузатилмоқда”, дейилади ССВ ахбортида.

Таъкидланишича, Тошкент вилоятида касалланганлар сони 2020 йилнинг 6 апрель соат 12:00 ҳолатига 29 нафарни ташкил этган. Ҳудудлар бўйича касалланганлик ҳолатлари эса шу муддатда қуйидагича бўлган:

1 Қорақалпоғистон Республикаси 11 нафар
2 Андижон вилояти 71 нафар
3 Бухоро вилояти 8 нафар
4 Жиззах вилояти 2 нафар
5 Қашқадарё вилояти 17 нафар
6 Нaвoий вилояти 5 нафар
7 Нaмaнгaн вилояти 42 нафар
8 Сaмapқанд вилояти 21 нафар
9 Суpxондарё вилояти 5 нафар
10 Сирдарё вилояти 4 нафар
11 Тошкент вилояти 29 нафар
12 Фарғона вилояти 24 нафар
13 Xopазм вилояти 4 нафар
14 Тошкент шаҳри 147 нафар

Ушбу жадвалда ҳудудлар кесимида касалланиш ҳолатлари фуқароларнинг доимий яшаш манзилларига нисбатан олинган.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги кунда халқимиз саломатлиги ва эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида вазир бошчилигида туну кун хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, Алишер Шодмонов томонидан бир шахс 52 нафар шахсга касалликни юқтиргани оғзаки англашилмовчилик бўлиб, касалликка чалинган шахс масъулиятсизлиги сабаб 52 нафар шахс билан яқин мулоқотга киришганлиги келтирилган.

Таъкидлаш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олиш мақсадида барча чораларни кўрмоқда, шунингдек, эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида фуқароларимиздан кўрилаётган карантин чоралари ҳамда чекловларга амал қилинишини яна бир бор сўраб қолади”, дейилади ССВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 457 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг