Месси “Манчестер Сити” хўжайини билан 5 йиллик келишувга эришди

Спорт

image

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Англиянинг “Манчестер Сити” клуби хўжайини ҳисобланган City Football Group холдинги билан келишувга эришди. Бу ҳақда “Sprots.ru” хабар берди.

Манба маълумотига кўра, томонлар 5 йиллик шартномага келишиб олган. Шартнома қиймати 700 млн евро.

33 ёшли аргентиналик 3 йил “Манчестер Сити”да ўйнайди, кейин эса холдингнинг бошқа бир клуби “Нью-Йорк Сити”да икки мавсум ўтказади.

Мессига тўлов учун City Football Group холдингининг ҳиссаси таклиф қилинди. Бироқ футболчи пуллик тўлвони афзал кўриши мумкин. Чунки холдинг акциялариин баҳолашда қийинчилик юзага келиши мумкин.

Аввалроқ, “Барселона” Мессига клубни қонуний тарк этиши учун бир йил футбол ўйнамаслиги ва маошидан воз кечиши кераклигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Чемпионлар лигасининг чоракфиналида “Бавария”га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлди. Қақшатқич мағлубиятдан кейин клуб бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди.

Клубга нидерландиялик мутахассис Рональд Куман бош мураббий бўлди. У Месси билан алоҳида суҳбатлашганда, ҳужумчи эндиликда клубда алоҳида мавқега эга бўлмаслигини айтган. Шундан сўнг, Месси жамадонини йиғиб, кетиш ҳаракатига тушиб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси

Баҳолаганлар

1724

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг