... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Машмаша давом этади! “MY5”нинг “Яширин камера”си яна нишонда (видео)


13:08, 14.04.2018 Жамият
 15 277

Асосий айбдор қолиб, камера объективи, шу орқали томошабин эътибори бошқа ОАВга қаратилганди.

Жорий йилнинг 1 апрель куни “MY5” телеканали орқали эфирга узатилган “Яширин камера” кўрсатуви орадан икки ҳафта вақт ўтса ҳамки, муҳокама майдонининг асосий мавзуси бўлиб келмоқда.
 
Кўрсатув эфирга узатилгандан сўнг, унда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигидаги айрим моддалар бузилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги телеканал маъмуриятига расмий хат киритди. Унда кўрсатув қайси жиҳатлари билан қонунчиликка зид экани бўйича тўла тушунтириш берилган эди.
 
Орадан кўп ўтмай, “Qalampir.uz” интернет нашрида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, “MY5” каналида кўрсатилган қиз ўз жонига қасд қилди” номли хабар эълон қилинди. Шундан сўнг, асосий айбдор қолиб, камера объективи, шу орқали томошабин эътибори бошқа ОАВга қаратилди.


 
“Sevimli” телеканалини яхши биласиз. 2017 йилнинг 1 декабрида иш бошлаган мазкур хусусий телеканалда “MY5”дан кетган асосий профессионал ижодий жамоа фаолият юритмоқда. Канал оз фурсат ичида ўз мухлисларини топиб, номига яраша севимли бўлишга улгурди. Бу ҳақда аввал ҳам ёзган эдик.
 
Гапнинг индаллоси шуки, телеканалда “Танаффус” номли аннимацион юмористик лойиҳа эфирга узатилиб келинмоқда. Унинг галдаги сонида “MY5” телеканалининг “Яширин камера” кўрсатуви нишонга олинди. Унда инсонларнинг шахсий ҳаётига аралашиш ва буни суратга олиб телеэфирга узатиш ҳазил-мутоиба орқали танқид қилинган.
 
Ушбу видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда, муҳокама ҳам дақиқа сайин авж оляпти. Мазкур лойиҳани юқоридаги видеоплеерда томоша қилишингиз мумкин.
 
Қизиқ, “MY5” “Sevimli” телеканалига қандай жавоб қайтараркин? 

Теглар:MY5 Sevimli Яширин камера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар